Жамият фаолияти
I. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ
- Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
- Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
- пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, жаҳон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу орқали жамиятнинг иқтисодий самарадорлигини кучайтириш ва фойда олиш;
- пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;
- тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни белгиланган режа-топшириқларга мувофиқ ўз вақтида қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта махсулотларини истеъмолчиларига етказиб бериш;
- пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаш;
- пул маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда хисоб - китоб қилиш;
- пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг колдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бозор механизмини ривожлантириш;
- жамиятни техник жиҳатдан жиҳозлаш, замонавийлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, жамиятни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;
- жамият иқтисодий, молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, инвестицион портфелдан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаси учун қулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;
- Ўзбекистон Республикаси пахтани қайта ишлаш саноатининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш;
- белгиланган тартибда инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда мол-мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш, ижарага олиш.
- ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;
- қишлоқ хўжалик, жумладан чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш.
- Жамият Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли.
- Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
- Мазкур Уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.