“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида “8 март—Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Анжуманга холдинг компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар таклиф этилди.
Тадбирни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари А.Максудов кириш сўзи билан очиб, барча аёлларни Холдинг компания раҳбарияти номидан байрам билан самимий табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган табриги моҳияти хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Анжуманда сўз олганлар томонидан жамият ривожида аёлларнинг тутган муҳим ўрни, ишлаб чиқариш, фан, таълим, маданият ва барча соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаоллиги, оила ва фарзандлар тарбиясидаги роли алоҳида эътироф этилди.
Ана шундай байрам тадбирлари холдинг компания тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда кўтаринки рухда ўтказилиб, фаол ходималар тақдирланмоқда.